Расман! Қозоғистон клуби футболчимиз билан шартнома имзолади

Белоруснинг БАТЭ клуби матбуот хизмати берган хабарга кўра, ўзбекистонлик футболчи Шахбоз Умаров Чимкентнинг "Ордабаси" жамоаси футболчисига айланди. 

БАТЭ уни мавсум сўнггига қадар Қозоғистон клубига ижарага берди. 

Аввалроқ, Умаров Александра Седнев жамоасининг янги мавсум учун кенгайтирилган рўйхатига киритилгани ҳақида хабар берилганди. 

Александр Михайлов билан юзага келган можаро туфайли 23 ёшли ярим ҳимоячи белорусликлар сафида жорий мавсум бирорта ҳам учрашувда майдонга тушмаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Qahramon Suyunov
14/07/2022 22:49
Yaxshi buldi bir amallab qutuldi shu komandadan