Расман! Рабьо "Ювентус" футболчисига айланди

Франциялик ярим ҳимоячи Адриен Рабьо расман “Ювентус” футболчисига айланди. Бу ҳақда туринликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 24 ёшли футболчи “кекса синьора” билан шартнома имзолаган. Бироқ, ушбу келишув қанча муддатга тузилган ва футболчининг қанча маош олиши масаласида маълумотлар ошкор этилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Рабьо “Ювентус”да йилига 7 млн евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Рабьо Италия чемпиони сафига эркин агент сифатида бориб қўшилди. Боиси, унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси кеча ўз ниҳоясига етди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
нодирбек.фк насаф
02/07/2019 16:45
Малатси ювунтус