Расман! Равшан Ҳайдаров "Сурхон" бош мураббийи бўлди

Термизнинг “Сурхон” клубига янги бош мураббий тайинланди. SPORTS.uz порталига маълум бўлишича, ушбу лавозимга таниқли мураббий Равшан Ҳайдаров тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача жамоани Баҳром Хайдаров бошқариб келаётган ва у 29 июнь куни ўз аризасига кўра истеъфога чиқарилган эди.

“Сурхон” айни дамда Coca Cola Суперлига мусобақа жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.

Тез орада сайтимиз орқали Равшан Ҳайдаров билан уюштирилган интервьюни ўқишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Asilbek shukurovich
04/07/2020 12:56
Сурхон яхши шаклланган каманда нимадир етишмяпди омад сурхонга хали уз сузини айтади иншооллох
&
Okasi
04/07/2020 16:56
Равшанга омад. Эплайди. Сурхон рахбарларига эса инсоф берсин.