Расман! “Реал” футболчиси янги мавсумни “Алавес” сафида бошлайди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Хорхе Бурги “Алавес” билан 2021 йилга қадар шартнома имзолади.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, 23 ёшли футболчи янги жамоаси таркибига текинга бориб қўшилган. Шу сабабли “қироллик клуби”да уни кейинчалик сотиб олиш имконияти бор.

Маълумот учун, Бурги ўтган мавсум Хихоннинг “Спортинг” клубида ижара асосида ўтказган эди. У Ла Лигада жами 34та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!