Расман! “Реал” Тео Эрнандесни сотиб олди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби “Атлетико” клуби ҳимоячиси Тео Эрнандесни сотиб олганини э`лон қилди. Трансфер суммаси маълум қилинмади.

Тео “қироллик клуби” билан олти йиллик шартнома имзолади.

Илгарироқ, Эрнандеснинг трансфер суммаси 24 млн еврога тенглиги ва “бланкослар” ва “матрасчилар” орасидаги муносабат бузилмаслиги учун “Реал” “Атлетико”га 26 млн евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.