Расман! “Реал” юлдузи жамоа билан хайрлашди
“Реал” уэльслик ҳужумчиси Гарет Бэйл ижтимоий тармоқ орқали “Реал”ни тарк этганини маълум қилди.
"Мадридни тарк этганимни эълон қилмоқчиман. Мен барча мураббий ва футболчилардан миннатдорман. Бундан тўққиз йил аввал бу ерга ғалаба қозониш, совринларни қўлга киритишни орзу қилган ёш йигитча сифатида келгандим. Бахтлиман, чунки барча орзуларим ушалди. Шуни таъкидлашим керакки, "Реал"да ўйнаш мен учун шараф эди”, — дейди Бэйл.
Эслатиб ўтамиз, Гарет "қироллик клуби" билан биргаликда беш марта Чемпионлар лигасида, уч марта Испания чемпионатида ва икки марта УEФА Суперкубогида зафар қучган.
Фикрлар