Расман! “Реал” юлдузи клуб билан шартномасини узайтирди (фото)

Мадриднинг “Реал” клуби ўзининг расмий сайтида ярим ҳимоячи Лука Модрич билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. Томонлар ўртасидаги янги битим 2023 йилнинг июнига қадар амал қилади.

Хорватиялик футболчи "қаймоқранглилар" таркибида 2012 йилдан буён ўйнаб келмоқда. 36 ёшли хавбек шу кунгача “қироллик клуби” сафида 436 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 31 та гол ва 73 ассистни ёздириб қўйган.

модрич

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!