Расман! Родригес “Реал”дан янги жамоага ўтди
“Севилья” ўз таркибига “Реал” ярим ҳимоячиси Оскар Родригесни қўшиб олгани расман эълон қилинди.
22 ёшли футболчи учун “Севилья” 13,5 миллион евро тўлади ва Родригес беш йил давомида ушбу клуб шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Оскар Родригес “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. Лекин у асосий жамоа учун атиги битта ўйин ўтказган. Охирги икки мавсумни “Леганес”да ижара асосида ўтказган истеъдодли ярим ҳимоячи жами 64 та учрашувда 13 та гол урди ва олтита голли пас берди.
Фикрлар