Расман! Роландо фаолиятини А Серия клубида давом эттирадиган бўлди (фото)
Ads

Италиянинг “Кальяри” клуби жамоа бош мураббийлигига Роландо Маранни тайинлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра 54 ёшли италиялик футболчи янги жамоаси билан 2020 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Роландонинг сўнгги иш жойи “Кьево” клуби бўлган эди. У ушбу жамоага 2014-2018 йилларда устозлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, “Кальяри” якунланган мавсум А Серияда 16-ўринни эгаллаб, кучлилар сафида қолишни уддалаган эди.