Расман! "Рома" жаҳон чемпиони билан шартнома имзолади
ПСЖ ярим ҳимоячиси Леандро Паредес Италиянинг «Рома» клубига ўтди. Бу ҳақда Рим жамоаси матбуот хизмати клуб расмий сайтида хабар берди. Унга кўра, амалдаги жаҳон чемпиони билан шартнома икки мавсумга тузилган.
"Римга қайтиш ҳар доим ҳаяжонли ва "Рома" либосида ўйнаш бундан ҳам кўпроқ. Мухлисларга мени қабул қилишлари учун ва клубга мени Европадаги фаолиятимни бошлаган жамоага қайтаргани учун миннатдорчилик билдираман.
Ўтган йили жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганимдан жуда хурсанд бўлдим, аммо энди мен ғалаба қозонишни давом эттирмоқчиман ва буни "Рома" билан уддалай олишимга ишончим комил", - деди аргентиналик футболчи клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.
29 ёшли Паредес 2014 йилдан 2017 йилгача "Рома"да ўйнаган ва у эрдан "Зенит"га ўтган. Кейин эса “Ювентус” ва ПСЖда ўйнаган.
Фикрлар