Расман! "Рома" Жозе Моуриньони истеъфога чиқарди
Расман "Рома" Жозе Моуриньони истеъфога чиқарганини ўз саҳифаси орқали маълум қилди.
Жамоа айни пайтда А Сериянинг 9-ўринида турибди. Римликлар кетма-кет мағлубиятлардан кейин мураббийни ўз лавозимидан озод қилишга қарор қилган. Моуриньо клубни 2021 йилнинг ёзида қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида "Рома" Конференциялар лигаси ва Европа лигасини қўлга киритди.
Жосенинг кейинги манзилини ҳозирча аниқ эмас, чунки истеъфоа кутилмаганда содир бўлди ва унга Саудия клубларидан қизиқишлар борлиги борасида миш-мишлар бор.
Фикрлар