
Расман! “Рома” “Лион” футболчисини сотиб олди
Италиянинг “Рома” клуби Франциянинг “Лион” жамоаси ярим ҳимоячиси Максим Гоналонни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. “Бўрилар” Гоналон билан 4 йиллик шартнома тузишди.
“Лион” тарбияланувчиси учун римликлар 5 млн евро тўлагани айтилмоқда.
Гоналон 1999 йилдан буён “Лион” структурасида тўп суриб келаётган эди. У шу вақтга қадар жамоа сафида 300 га яқин ўйин ўтказиб, 28 бор гол киритишга эришган.
Фикрлар