Расман! "Рома" мураббийи истеъфога чиқарилди
Бу борадаги қарор жамоанинг ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида "Порту"дан учралган (1:3) мағлубиятдан сўнг қабул қилинди. Ушбу мағлубиятдан сўнг "бўрилар" мазкур мусобақани тарк этган эдилар.
Ди Франческо ўйиндан кейинги матбуот анжуманига ташриф буюрмаган эди. Шу боис УЕФА уни жаримага тортиши мумкин.
Маълумот учун, "Рома" Италия А Сериясида ортда қолган 26 турдан сўнг 44 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 5-поғонада бормоқда.
Фикрлар