Расман! Рой Хожсон "Кристал Пэлас"га қайтди
Расман Рой Хожсон "Кристал Пэлас"нинг янги бош мураббийига айланди. 75 ёшли мутахассис лондонликларни 4 йил бошқарган ва 2021 йилда ўз лавозимидан озод қилинганди. Униниг ўрнига Патрик Виеьра келди. Француз 2 мавсумдан кейин бўшатилди.
"Кристал Пэлас" айни дам Премьер-лига жадвалида 27 очко билан 12-ўринда бормоқда. Клуб 2023 йилда умуман ғалаба қозонмади. 12 та ўйинда 8 марта мағлуб бўлди ва 4 марта дурангга имзо чекди.
Рой Хожсон шогирдларини олдинда "Лестер Сити"га қарши ўйин кутмоқда. У қайтганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен учун ҳар доим катта аҳамиятга эга бўлган "Кристал Пэлас"га қайтиш ва жамоани тақдирини ўзгартиришдек муҳим вазифани берилиши шараф. Ягона мақсадимиз ғалаба қозониш ва очколар тўплаш", - деди англиялик мураббий.
Фикрлар