Расман! Санчес Франция клуби билан шартнома имзолади
Ҳужумчи Алексис Санчес "Марсель" футболчисига айланди.
Франция клуби 33 ёшли ўйинчи трансфери борасида келишувга эришганини тасдиқлади. Аввалроқ, у "Интер" билан шартномасини бекор қилганди. Маълум бўлишича, унинг Франция клуби билан шартномаси 2024 йилгача амал қилади.
Қайд этиш лозим, чилилик футболчи "нерадзуррилар" таркибига 2020 йилда келиб қўшилган. У мазкур клуб таркибида 108 учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол ҳамда 23 та самарали узатма муаллифига айланган.
Фикрлар