Расман! Сарри "Лацио" бош мураббийига айланди. Рим клуби уни ўзгача таништирди (Фото)

Италиялик мутахассис Маурицио Сарри расман "Лацио" бош мураббийига айланди. Бу ҳақда "бургутлар" расмий сайти хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, Рим клуби 62 ёшли мураббий билан 2 йиллик шартнома имзолади. Клуб матбуот хизмати мураббийни ўзгача таништирди.

Сарри "Ювентус"дан кетгач бир мавсум ишсиз қолди. Маурицио фаолияти давомида "Челси", "Наполи" каби жамоаларни ҳам бошқарган. "Челси" италиялик мураббий қўл остида Европа Лигаси ғолибиги айланганди. 

Аввалроқ, "Лацио"ни шу вақтгача бошқариб келаётган Филиппо Инзаги "Интер" бошқарувига ўтганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!