Расман! Сауд "Рома" футболчисига айланди
Рома саудиялик ҳимоячи Сауд Абдулҳамидни ўз таркибига қўшиб олди. Бу трансферни римликлар расмий саҳифаси орқали маълум қилди.
"Рома" учун мазкур харид 3 миллион еврога тушди. Шартнома эса 2028 йилгача амал қилади. Ҳимоячининг ўрнига "Ал-Ҳилол" Жоау Канселуни сотиб олди.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Абдулҳамид "Ал-Иттиҳод" академиясидан чиққан бўлиб, 2022 йили эркин агент сифатида Риёд клубига кўчиб ўтган. Орадан икки йил ўтиб, у Италия сари йўл олди.
Фикрлар