Расман! Серхио Рамос янги клуб билан шартнома имзолади

ПСЖ матбуот хизмати испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди.

“Реал” билан янги шартномага келиша олмаган 35 ёшли футболчи парижликлар сафига эркин агент сифатида бепул қўшилди.

Қизиғи шундаки, ПСЖ бир неча соат аввал Рамоснинг келгани ҳақида хабар қўйиб, кейинчалик уни ўчириб юборган эди.

Маълумотларга қараганда, Серхио ПСЖ билан икки йиллик шартномага имзо чеккан.

0-1625716147-Diyora-post-material

Рамос “Реал” тимсолига айланган футболчилардан ҳисобланар эди. У 16 йил давомида “қироллик клуби”да жами 671 учрашув ўтказиб, 101 гол урган ва 40 голли пас оширган. Беш карра мамлакат чемпиони, икки карра кубок соҳиби ва тўрт маротабадан Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию