Расман! “Севилья” франциялик ҳимоячи сотиб олди(фото)
Ads

Ипаниянинг “Севилья” клуби Франциянинг “Лилль” жамоаси ҳимоячиси Себастьен Коршьяни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Франциялик футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва андалусияликлар билан 4 йиллик шартнома имзолади. Яқин вақтлар ичида 26 ёшли ҳимоячи жамоа мавсум олдин тайёргарлигини олиб бораётган Японияга боради.

Маълумот учун, Коршья якунланган мавсумда Франция чемпионатида 38 та баҳс ўтказди ва 1 та гол киритишга муваффақ бўлди.