Расман! "Шаржа" Отабек Шукуров ўрнига "Барселона" футболчисини харид қилди
БАА чемпионати иштирокчиси "Шаржа" клуби Миралем Пьянич билан шартнома имзоланганини эълон қилди.
Маҳоратли ярим ҳимоячи шаржаликлар билан 2 йиллик шартномага имзо чекди. У "Барселона" билан битимни ўзаро келишув асосида бекор қилиб, янги жамоаси сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири Отабек Шукуров июль ойида "Шаржа"ни тарк этиб, Туркия Суперлигасига кўчиб ўтганди.
Фикрлар