Расман! Шармандали мағлубиятдан сўнг, бош мураббий ҳайдалди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби раҳбарияти ўз майдонидаги аламли мағлубиятдан сўнг,  бош мураббий Люсьен Фаврни истеъфога чиқарди. Дортмундликлар Бундеслиганинг 11-турида “Штутгарт”га 1:5 ҳисобида ютқазган эди.

Фавр билан бирга унинг ёрдамчиси Манфред Стефесга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилди. Энди мавсум охиригача жамоани яна бир ёрдамчи мураббий Эдин Терзич ўйинларга тайёрлайди.

Фавр “Боруссия”ни 2018 йилдан бери бошқараётган эди.

Клуб раҳбарияти қақшатқич мағлубиятни ҳазм қила олмади ва қарор чиқаришда жамоа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида биринчи ўринни эгаллаганини ҳам инобатга олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!