Расман! Шевченко Европанинг кучли терма жамоаларидан бири билан музокаралар олиб бормоқда
Яқинда “Женоа”дан истеъфога чиқарилган украиналик мураббий Андрий Шевченко яна терма жамоада фаолият бошлаши мумкин. Аниқроғи, 45 ёшли мутахассис Польша терма жамоасини бошқариш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
"Томонлар музокара олиб бормоқда", - дейилади Польша футбол иттифоқи президенти Сезар Кулеша.
Эслатиб ўтамиз, Польша терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашининг плей-офф босқичида Россияга қарши баҳс олиб боради. Жамоалар 24 март куни Москвада тўқнаш келишади.
Фикрлар