Расман! Шоҳруҳ Гадоев "Нефтчи" футболчисига айланди

TIGGO 2 PRO

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби навбатдаги трансферни эълон қилди. Шоҳруҳ Гадоев "Нефтчи" футболчисига айланди.

"Янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган жамоамиз навбатдаги  келишувни амалга оширди. 1991 йилда Қашқадарё вилоятининг Косон шаҳрида таваллуд топган тажрибали футболчи Шоҳруҳ Гадоев "Нефтчи"  билан шартнома имзолади. 

Шоҳруҳ Гадоев профессионал футболчилик фаолиятини Қаршининг "Насаф" жамоасида бошлаб, кейинчалик "Бухоро" ҳамда "Бунёдкор" клубларида давом эттирди. Шунингдек, легионер сифатида Баҳрайннинг "Ал-Муҳаррақ", Жанубий Кореянинг "Теджон Ситизен" ва Озарбайжоннинг "Кешля" каби жамоаларида тўп сурди", - дейилади клуб матбуоти хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!