Расман! Шомуродов ўйнаётган "Специя"га янги бош мураббий тайинланди

Италия А Серияси вккили "Специя" янги бош мураббий номини эълон қилди.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Леонардо Семпличи билан 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган шартнома имзоланди. У мазкур лавозимда бир неча кун олдин истеъфога чиқарилган Лука Готтининг ўрнини эгаллайди.

Айни пайтда "Специя" 23-турдан кейин 19 очко билан турнир жадвалида 17-поғонани банд этиб турибди. Клуб қишки трансфер ойнасида легионеримиз билан шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!