Расман: Шомуродов рақобатчисининг жамоаси ўзгарди

"Крилья Советов" ҳужумчиси Александр Соболев "Спартак" футболчисига айланди.

Маълум бўлишича, россиялик футболчи янги клубида ёздан бошлаб ҳар бир мавсум учун йилига 1,8-1,8 млн евро маош олади ва бундан ташқари, жамоанинг натижаларига қараб, қўшимча мукофот пулларига ҳам эга бўлади.

Москваликлар 22 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқи эвазига мавсум сўнггигача ижарага олишди.

Соболевнинг трансфери "қизил-оқлар" учун 5 млн еврога тушади.

Эслатиб ўтамиз, Соболев РПЛнинг жорий мавсумида 18 та баҳс ўтказиб, 10 та гол уришга эришди ва Элдор Шомуродов билан тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни бўлишиб турипти. "Зенит" форварди Артём Дзюба ҳар иккала футболчидан биттага кўп гол уриб, етакчилик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!