Расман! Силва "Манчестер Сити"да қоладиган бўлди


"Манчестер Сити" ярим ҳимоячи Давид Силва билан шартнома узайтирилганлигини эълон қилди. Бугун томонлар амалдаги келишувни яна бир йилга узайтиришди.

Энди Силва 2020 йилга қадар "шаҳарликлар" сафида қоладиган бўлди.

Маълумот учун, испаниялик футболчи "Манчестер Сити"да 2010 йилдан буён тўп суриб келади ва ҳозирга қадар жамоа сафида 324 баҳсда майдонга тушиб, 52 та гол киритган ва 111 та голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!