Расман! Скалони Аргентина терма жамоасини бошқаришда давом этади

Аргентина терма жамоаси бош мураббий Лионель Скалони ўз лавозимида ишлашда давом этади. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Скалони “альбасетлар”нинг 2022 йил Қатарда бўладиган жаҳон чемпионати саралаш учрашувларига тайёрлайди. Томонлар тез орада ўзаро янги шартнома имзолашади.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Скалони бошчилигидаги Аргентина терма жамоаси яқинда Бразилияда бўлиб ўтган Америка Кубогида 3-ўринни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!