Расман: "Сўғдиёна" 7 нафар футболчи билан шартнома тузди!

“Сўғдиёна” клуби ёзги трансфер вақтида кимлар билан шартномалар имзолангани ойдинлашди.

ЎзПФЛ расмий сайти жамоа билан шартнома имзолаган ва келишув бекор қилинган ўйинчилар рўйхатини тақдим этди.

“Сўғдиёна” ФК Дарко Станоевич (“Нефтчи”)ни йил сўнггига қадар ижарага олди.

“Сўғдиёна” ФК қуйидаги футболчилар билан шартномалар имзолади:

Жамолиддин Исматуллаев (“Жиззах-барс”) – 2023 йил охиригача

Жасур Ҳакимов (“Турон”) – 2021 йил охиригача

Муҳсин Бозоров (“Металлург”) – 2022 йил охиригача

Жаҳонгир Мелиев (“Сўғдиёна”) – 2023 йил охиригача

Иззатбек Ҳайитбоев (“Локомотив”) – 2023 йил охиригача

Хайитжон Шодмонов (“Сўғдиёна U18”) – 2022 йил охиригача

Клуб Муҳаммад Қўчқоров, Бахтиёр Бекзоджонов Жавоҳир Мирзаулбеков, Умар Мардонов, Ойбек Нурматов ва Ислом Бойсариев билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилди.

Шунингдек, Бекзод Пиримқулов, Шерзод Бўрибоев, Жаҳонгир Сафаров ва Отабек Жўраев вақтинча клуб рўйхатидан чиқарилди.

Булардан ташқари, жамоанинг туркманистонлик легионери Арсланмират Амонов ҳам "Сўғдиёна"ни тарк этгани маълум бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!