Расман! Суарес

"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес фаолиятини "Аткетико"да давом эттиради.

Каталония клуби 33 ёшли футболчининг трансфери бўйича Мадрид клуби билан келишувга эришганини тасдиқлади. "Атлетико" матбуот хизмати эса, уругвайлик ҳужумчи билан 2 йиллик битим имзолаганини маълум қилди.

Шартномага кўра, "Барса" 6 млн еврогача бўлган турли хил бонусларни олади. "Атлетико" Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиққан мавсумларда Каталония клубига 2 млн евро тўлаб бериши маълум қилинди.

Форвард 2014 йилдан буён "Барселона" тўп тепиб келмоқда. У "кўк-анорранглилар" сафида барча мусобақалар доирасида 283 та баҳс ўтказиб, 198 та гол урган.

Суарес "Барселона" билан тўрт марта чемпионлик ва яна шунча марта Испания кубогини ютган. 2015 йилда финалда ҳал қилувчи голни уриб, Чемпионлар лигасида зафар қучишга ёрдам берган.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар