Расман! Суперлигада навбатдаги истеъфо рўй берди
2020 йилнинг Ноябрь ойида "Андижон" жамоасига бош мураббий сифатида келган Отабек Ғуломхўжаевни клуб раҳбарияти истеъфога чиқаришга қарор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«Андижон» клуби Отабек Ғуломхўжаев бошчилигида 11 расмий учрашув ўтказди. Шуларнинг: учтасида ғалаба, бир дуранг ва етти ўйинда мағлубиятга учради.
Ушбу натижалар клуб раҳбариятига маъқул келмаган. Натижада мураббий лавозимини тарк этди.
Фикрлар