Расман! "Сурхон" Нимели билан шартномани 2025 йилга қадар узайтирди (фото)
Бу йил Суперлигада дебютини ўтказиб, “Сурхон” сафида тўпурарлик салоҳиятини кўрсатган Силванус Нимелига қизиқаётганлар кўп эди. Аммо термизликлар уни яна ўз сафида сақлаб қолишга муваффақ бўлди.
Натижада "Сурхон" Нимели билан шартномани 2025 йилга қадар узайтирилганини клуб матбуот хизмати эълон қилди:
“Жамоамизнинг либериялик ҳужумчиси «Сурхон» билан шартномани узайтирди. Ўтган мавсумда Нимели чемпионатнинг энг яхши ҳужумчилари қаторидан жой олди.
2023 йилги барча мусобақаларда у 13 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Қолаверса, мухлисларимизнинг ёқимтойига айланди, бунинг эвазига жамоамиз 2023 йилги мавсумда муносиб иштирок этди”, -дейилади хабарда.
Фикрлар