Расман. Терма жамоамиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади

Хабарингиз бор, Осиё футбол конфедерацияси Кувайтда бўлиб ўтиши режалаштирилган футзал бўйича Осиё чемпионатини бекор қилганди.

Мусобақа регламентига асосан турнирда муваффақиятли иштирок этган 5 та жамоа 2021 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши керак эди. Шу сабабли, мазкур квоталар ОФК Ижроия қўмитаси белгилаб берган мезонга кўра тақсимланди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Куни кеча ўтказилган ОФК Ижроия қўмитасининг йиғилиш баённомасига биноан Литва мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоалар номи маълум бўлди.

Мазкур жамоалар номини аниқлашда уларнинг сўнгги Осиё чемпионатларидаги иштироки ҳисобга олинди. Унга кўра футзал бўйича Ўзбекистон, Япония ҳамда Эрон миллий терма жамоалари Жаҳон чемпионати-2021 баҳсларига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, Ироқ, Ливан, Таиланд ва Вьетнам вакиллари эса мундиалнинг қолган 2 йўлланмаси учун плей-офф турнирида ўзаро баҳс олиб борадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
21/04/2021 21:35
Бу яҳши ҳабар. Омадларини берсин