Расман: Томас Тухель ПСЖни тарк этди

ПСЖ матбуот хизмати Томас Тухель ва унинг мураббийлар штаби клубни тарк этгани ҳақида расман эълон қилди.

Клуб баёнотига кўра, жамоанинг спорт кўрсаткичлари таҳлилидан сўнг немис мутахассисини истеъфога чиқариш бўйича қарор қабул қилинган.

"Томас Тухель  ва унинг мураббийлар штабига клуб учун берган барча нарсалари учун миннатдорлик билдираман.

Томас ўз ишига катта куч ва иштиёқини сарфлади, албатта у билан ўтказган дамлар ёдимизда қолади. Унга энг яхшисини тилайман", - дейди клуб президенти Носир Ал-Хелаифий.

Тухель ПСЖ бошқарувига 2018 йил июлида келди. Унинг қўли остида клуб барча турнирларда жами 127 та ўйин ўтказди (95 ғалаба, 12 дуранг ва 20 мағлубият).

Ўтган давр мобайнида парижликлар икки бор мамлакат чемпионлиги, Франция кубоги, Лига кубогида зафар қучди ва августда бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси финалида иштирок этди.

Хабар қилинишича, француз клубига Муарисио Почеттино бош мураббий бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)