Расман! Томиясу"Арсенал" билан шартномасини узайтирди

 
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси Такехиро Томиясу билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
 
"Канонирлар" япониялик ўнг қанот ҳимоячиси билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Шунингдек, у яна бир мавсумга узайтириш имкониятини ҳам ўз ичига олади.
 
Маълумот учун, Томиясу жорий мавсум Англия Премьер лигасининг 13 та учрашувида қатнашиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!