Расман! “Торино” дарвозабони “Интер”га ўтди

Италиянинг “Торино” клуби дарвозабони Даниэле Паделли “Интер”га ўтди. Бу ҳақда Италия А Серияси расмий сайти хабар бермоқда. 31 ёшли кипернинг “буқалар” билан шартномаси ниҳоясига етди ва у “неррадзуррилар” сафига эркин агент мақомида келиб қўшилди.

Паделли 2013 йилдан буён “Торино” сафида тўп суриб келаётган эди. Бироқ у якунланган мавсумда Жо Хартга рақобатда имкониятни бой берди ва А Серияда икки ўйинда дарвозада турди ва 4 та гол ўтказиб юборди.

Мавсум якунига кўра, “Торино” А Серияда 9, “Интер” эса 7-ўринни эгаллаганини айтиш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!