Расман! "Тоттенхэм" 21 ёшли Жед Спенсни сотиб олди (фото)

"Тоттенхэм" "Мидлсбро"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жед Спенсни сотиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. 

21 ёшли футболчи 2027 йилга қадар амал қиладиган шартномага имзо чеккан. Трансфер нархи бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 20 миллион фунт стерлинг экани айтилган.

У ўтган мавсумни ижара асосида "Ноттингем Форест"да ўтказди. Жед у ерда 46 ўйинда иштирок этди ва 3 гол муаллифига айланди.

Шунингдек, Спенс Англия U-21 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Ҳимоячи ўзининг ҳалқаро дебютини Албанияга қарши ўйинда ўтказган.

тоттен

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!