Расман! "Тоттенхэм" Аргентина терма жамоаси аъзосини сотиб олди
Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби аргентиналик ярим ҳимоячи Жовани Ло Чельсонинг трансферини “Бетис”дан тўлиқ сотиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 23 ёшли футболчи “шпорлар” билан 2025 йилга қадар шартнома имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” Ло Чельсони мавсум аввалида 1 йилга ижарага олган эди. Шу боис томонлар ўртасида имзоланган янги шартнома мавсум якунлангач ўз кучига киради.
Маълумот учун, Ло Чельсо жорий мавсум "Тоттенхэм" сафида жами 17 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.
Фикрлар