Расман! "Тоттенхэм" бош мураббийи ўз ишидан озод этилди

Расман "Тоттенхэм" бош мураббий Кристиан Стеллини ишдан бўшатилди. Ушбу истеъфога жамоанинг "Ньюкасл"га 6:1 ҳисобида мағлуб бўлгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Лондонликлар мавсумни АПЛ турнир жадвалининг 4-ўрини билан якунламоқчи. Шу туфайли, уларга яхши мутахассис керак. 

Италиялик мураббий ўрнига "Тоттенхэм"ни вақтинчалик Райан Мэйсон бошқариб туради. У ҳам Стеллини билан биргаликда ишлаб келди. Шу билан биргаликда, 31 ёшли инглиз 2021 йилдан бери "шпорлар"нинг ёрдамчи мураббийлар штабида фаолият олиб бормоқда.

Аввалроқ, "Тоттенхэм"ни Антонио Конте тарк этган эди. Унинг ўрнига ўтирган Стеллини ҳам кетди. Жамоага устозлик қилишга вариантлар орасида Луис Энрике, Юлиан Нагельсманн ва Венсан Компани каби мутахассислар мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!