Расман! "Турон" клуби янги бош мураббий номини эълон қилди
Истеъдодли мутахассис Ёрқин Назаров "Турон" жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Куни кеча клубимиз қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Клуб раҳбарияти иштирокида ташкил этилган мазкур йиғилишда таниқли мутахассис Ёрқин Назаров жамоа бош мураббийи сифатида таништирилди.
Назаров бугунга қадар “Бунёдкор”, “Сурхон”, “Андижон” ва "Шўртан” каби номдор клубларда турли лавозимларда фаолият олиб борган. Янги бош мураббийга клубимиз раҳбарияти томонидан жамоамизнинг Суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолиш вазифаси қўйилди", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.
Фикрлар