РАСМАН! UFC яна битта тожикистонлик жангчи билан шартнома имзолади.

  • 30 май, 2023, 13:16
  • 0
  • MMA

UFC‘да 2023-йилгача бирорта ҳам тожикистонлик жангчи жанг қилишга улгурмаган эди. Бу йил эса қўшниларимиз промоушен ростерини ёндиришни бошлаб юборишди.

Дастлаб Нурилло Алиев, сўнгра Лоик Раджабовдан кейин LFA промоушени биринчи енгил вазни чемпиони ва бир неча йил олдин Dana White‘s Contender Series‘да жанг қилиб, омадсизликка учраган Муин Ғофуровни ўз таркибига қўшиб олганди.

Кеча чиққан ҳабарларга кўра, бу ҳафта сўнггида бўлиб ўтадиган UFC Vegas 74: Kara-France vs. Albazi турнири доирасидаги Гурам Кутателадзе - Джейми Малларки жангидан жароҳати сабаб грузин жангчиси бош тортган. Унинг ўрнига эса Муҳаммад Наимов (8-2) Джейми Малларкига қарши октагонга кўтариладиган бўлди.

Шундай қилиб жаҳоннинг етакчи промоушени таркибида айни дамда 4 нафар тожик жангчиси мавжуд.

IMG_20230530_130658_356

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!