Расман! UFC яшил қитъага қайтмоқда

  • 12 октябрь, 14:55
  • 0
  • MMA

UFC промоушенининг расмий Instagram саҳифаси маълум қилишича, келаси йилнинг ҳисоб бўйича иккинчи рақамли турнири UFC 284 мусобақасига 12 февраль санасида Австралиянинг Перт шаҳри мезболик қилади. Ушбу турнир шаҳарда жойлашган RAC Arena саройида бўлиб ўтиши ўз тасдиғини топди.

Ҳозирча, турнирда расман кимлар жанг қилиши маълум эмас. Аммо, рақамли турнир эканлигини инобатга олсак, маҳаллий чемпион Александр Волкановски, шкнингдек, номдор жангчилар Роберт Уиттакер, Тай Туиваса, Джимми Крут, Кэйси О'Нил каби жангчилар турнир кардидан ўрин олиш эҳтимоли юқори.

Ёдингизда бўлса, бундан олдинги Австралия мезбоглик қилган сўнгги турнирда Исраэль Адесанья нокаут эвазига Роберт Уиттакердан ўрта вазн чемпионлик камарини тортиб олганди. Ўшанда 2019-йил бўлиб ўтган UFC 243 турнирига Мельбурн шаҳридаги Marvel стадиони мезбонлик қилган ва турнирга тарихдаги энг кўп ишқибоз (57 127 нафар) ташриф буюрганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!