РАСМАН! UFC'нинг топ энг енгил вазни тоифаси жангчиси қўлқопларини михга илганини эълон қилди

  • 29 октябрь, 2022, 14:04
  • 0
  • MMA

Энг енгил вазнда топ контендерлардан бири ҳисобланган ва ўз вақтида ушбу вазннинг бўлажак чемпиони сифатида эътироф этилган Асқар Асқаров соғлигидаги муаммолари сабабли ўз ниҳоясига етган UFC билан тузилган шартномани узайтирмасликка қарор қилди:

"Брэндон Ройвал билан жангим шартномамга асосан сўнгги жанг эди. соғли0им билан кузатилаётган муаммоларим сабабли промоушендан мени эркин агентга айлантиришларини сўрадим. Улар ҳам менинг илтимосимга ижобий жавоб қайтаришди. Ҳозирча соғлигимдаги барча муаммоларни тўғирлашга ҳаракат қиламан. Ҳаммаси яхши амалга ошса келажак ҳақида ўйлаб кўрсам керак."

Асқаров Россиянинг ACB промоушени чемпиони сифатида 2019-йили UFC билан шартнома имзолаган ва шу вақт мобайнида Алешандре Пантожа, Джозеф Бенавидез каби жангчиларни мағлуб қилишга муваффақ бўлган. Амалдаги вақтинчалик чемпион Брэндон Морено билан эса дуранг қайд этган. Унинг промоушендаги умумий рекорди (3-1-1) кўринишида эди. Шунингдек, Асқаров эшитиш билан ҳар доим муаммоларга дуч келган. Сўнгги бир йилда вазн ташлашдаги қийинчиликлар сабабли унинг учта жанги бекор қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!