Расман! Украиналик юлдуз "Ал-Айн" футболчисига айланди

Украиналик футболчи Андрей Ярмолено фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларида давом эттиради. 

32 ёшли ярим ҳимоячи "Ал-Айн" клуби билан бир йиллик шартнома борасида келишувга эришди. Сўнгги 4 мавсумни у Англиянинг "Вест Хэм" жамоаси таркибида ўтказди. У араб клубига эркин агент сифатида бориб қўшилди. 

Маълумот ўрнида, Андрей бунга қадар "Боруссия" Дортмунд ҳамда "Динамо" Киев жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!