Расман: Унаи Эмери "Арсенал"ни тарк этди

"Арсенал" устози Унаи Эмери истеъфога чиқарилди.

Мутаҳассис бутун мураббийлар штаби билан клубни тарк этди. "Канонирлар"ни Фредрик Юнгберг вақтинчалик бошқариб туради.

Лондонликлар барча турнирларда етти ўйиндан буён ғалаба қозона олишмаяпти, бу сўнгги 27 йилдан бери энг ёмон кўрсаткич бўлди. Жамоа Арсен Венгер билан ўтган 22 йил мобайнида бундай серияни бошидан ўтказмаганди.

Эмери "Арсенал" бошқарувига 2018 йил баҳорида келган. Ўтган вақт давомида у клуб билан Европа лигаси финалига етиб борди, АПЛда эса бешинчи ўринни банд этди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!