Расман! Вадим Абрамовнинг шартномаси икки йилга узайтирилди

  • 20 декабрь, 2024, 21:24
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Самарқанднинг "Динамо" клуби мухлислари учун хушхабар.

Гап шундаки, "Динамо" ПФК жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов билан келишув узайтирилганини расман маълум қилади. 

Вадим Карленович бош мураббийлигидаги жамоа 2024 йилги мавсумни муносиб тарзда ўтказди. Тажрибали мутахассис қўл остида клуб натижа ва футболчиларнинг ўсиши жиҳатидан ҳам муваффақиятли одимлай олди. Клуб раҳбарияти буларни инобатга олиб, Вадим Абрамов билан шартномани яна икки йилга – 2026 йилнинг охиригача узайтирди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар берди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!