Расман! "Валенсия" ўз сафига "Ювентус" дарвозабонини қўшиб олди

Испаниянинг “Валенсия” клуби ўз сафига “Ювентус” дарвозабони Норберто Нетони қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра 27 ёшли бразилиялик голкипер “кўршапалаклар” билан 2021 йилга қадар шартнома имзолаган ва энди унинг товон пули 80 млн еврони ташкил этади. Айтиш керакки, ушбу трансфер “Валенсия”га 7 млн еврога тушган.

Эслатиб ўтамиз, Нето “Ювентус” сафига 2015 йилда келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида туринликлар либосида жами 22та баҳсда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!