
Расман. "World MMA Awards" талқинига кўра "Йил жангчиси" унвонига номзодлар маълум
"World MMA Awards" талқини бўйича "Йил жангчиси" унвонига номзодлар номи маълум қилинди.
Ушбу рўйхатдан P4P рейтинги етакчиси Ислом Махачев, ярим оғир вазнда UFC чемпиони Алекс Перейра, бразилиялик UFC жангчиси Александр Пантожа, жанубий африкалик Дрикус Дю Плесси ва собиқ PFL чемпиони Ренан Феррейра ўрин олган. Шунингдек, Кайла Харрисон, Ларисса Пачеко, Лиз Кармуш "Йилнинг энг яхши аёл жангчиси" соврини учун даъвогарлар саналади.
Маълумот учун, номзодлар 2023 йил 1 июлидан 2024 йил 30 июнигача ҳисобга олинган. Ғолиблар 5 декабрь куни Лас-Вегасда эълон қилинади.
Комментарии