Расман! Хаби Алонсо "Реал Сосьедад" билан шартномасини узайтирди

"Реал Сосьедад" клуби ўзининг расмий сайти орқали Хаби Алонсо билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Унга кўра, 39 ёшли испаниялик мутахассис Сан-Себастьян клубида 2022 йилнинг ёзигача қоладиган бўлди. Хаби Алонсо “Реал Сосьедад” клубининг ўринбосарлар жамоаси бош мураббийи ҳисобланади.

Алонсо "Реал Сосьедад"да 2019 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Бундан аввалроқ унга "Боруссия" Мюнхенгладбах клубидан ҳам таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!