Расман! Ямал Мессининг рақамини олди

"Барселона" клубининг ижтимоий тармоқларида 17 ёшли вингерга янги рақам берилгани акс этган видео пайдо бўлди. 

Маълум бўлишича, Ламин Ямал кейинги мавсумда 19-рақамда майдонга тушади.

Бу рақамда клуб афсоналаридан бири Лионель Месси ҳам ҳаракат қилган.

Ўтган ҳафта Ямалга 10-рақамни берилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Энди у клубдаги келажаги сўроқ остида бўлган Ансу Фатига тегишли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!