Расман! Япония терма жамоаси аъзоси Бельгия клубига ўтди
Япония терма жамоаси ҳимоячиси Кенто Мисао Португалиянинг “Санта Клара” клубидан Бельгиянинг “АХ Лёвен” клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
27 ёшли футболчи янги жамоаси билан икки йиллик шартнома имзолади. Трансфер нархи эса ҳозирча очиқланмаган. Матбуот хизмати хабарига кўра, Мисао “АХ Лёвен” тарихидаги биринчи япониялик футболчига айланди.
Кенто марказий ярим ҳимоячи позициясида тўп суриши мумкин. У зарур бўлса, марказий ҳимоячи сифатида ҳам майдонга тушиши мумкин.
Фикрлар